MJ Developersдан уйингизга ёрдам

0
mj developers

Ҳозирги кунда дунёмиз оғир даврни бошдан кечирмоқда, бу даврда ҳар биримиз маълум қийинчиликларга дуч келмоқдамиз. Бироқ, ҳаётдаги айнан шундай дақиқалар бир-биримизга яқинроқ бўлиш ва яхшилик қилиш имкониятини бермоқда. Вирус авж олаётган ҳамда карантинга амал қилиш керак бўлган бир пайтда бутун дунё бўйлаб одамлар олдинги қаторларда туриб пандемияга қарши курашаётган шифокорларга, шу билан бирга аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қўлдан келганча ёрдам беришга қаратилган хайрия тадбирларини уюштиришмоқда.

Бутун дунёдан таниқли брендлар, бизнесменлар ва филантроплар вакцина яратиш, касалхоналар қурилиши ва инсонпарварлик ёрдамлари учун кўплаб маблағ ажратишмоқда. Спортчилар ва шоу-бизнес юлдузлари хайрия ишлари билан фаол шуғулланишмоқда.

Бизнинг мамлакатимизда ҳам инсонлар бир-бирларига ва давлатга ёрдам беришда фаол ҳаракат қилишмоқда.

Тошкент ва вилоятларда кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошираётган MJ Developers халқаро девелопер компанияси ҳам коронавирусга қарши курашда ёрдам қўлини чўзмоқда. Хусусан, Namangan Squareдан “Уйда Позитив” ижтимоий лойиҳаси карантин вақтида инсонларга яхши кайфият улашишни мақсад қилган.

Лойиҳада машҳур шахслар ҳамда кўплаб истеъдодли инсонлар карантин вақтида уйда қолиб, қай тарзда позитив кайфиятни сақлаш ҳақидаги ўз маслаҳатлари билан бўлишмоқдалар.

Актриса Зарина Низомутдинова ўзи иштирок этган севимли фильмлари билан бўлишади, тоифадаги стилист Миржалил Исамуҳамедов уйда қандай қилиб фарзандингиз сочини кесиш мумкинлигини кўрсатиб беради, Баҳриддин Чустий эса сизга мазали сомса пиширишни ўргатади, DJ Ochil яхши мусиқа билан бўлишади, Сергей Злотников одди ва ажойиб рақс ҳаракатларини ўргатади.

Ижтимоий лойиҳадан ташқари, MJ Developers раиси Мурари Жалан Тошкент ва Наманганда хайрия акцияси ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ҳам ўз кўрсатмаларини берди.

Ҳукумат билан яқиндан иш олиб бориши ва самарали ташкиллаштирилганлиги натижасида MJ Developers томонидан 15 хилдаги асосий маҳсулотлар солинган 1000 дан ортиқ қадоқланган қутилар жойларга юборилди.

Атиги кечаги бир кун ичида MJ Developers компанияси томонидан 200дан ортиқ оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Шуниси қувонарлики, умумий таҳдид ҳамда ўзини яккалаш даврида ҳам инсонлар маънан бирлашмоқдалар, бир-бирларига ёрдам беришмоқда, бир-бирларини қўллаб-қувватламоқдалар ва энг муҳими инсон бўлиб қолмоқдалар.

Ҳар биримиз ёрдам кўрсатиш имкониятига эгамиз, бунинг учун кўп нарса талаб қилинмайди, шунчаки карантин тугагунига қадар уйда қолишимиз керак, айнан шу тарзда биз ўзимизга ва бошқаларга ёрдам бера оламиз.

Menu