Биз ҳақимизда

Янги турмуш
тарзини қурамиз

MJ Developers — бу мажмуали смарт-шаҳар яратишга ихтисослашган стратегик девелоперлик ташкилоти. Ўзбекистонга алоҳида эътибор берган ҳолда, ташкилот асосан ривожланаётган бозорларда премиум даражадаги ақлли шаҳарларни ривожлантириш ва сармоялар билан шуғулланади.

Mj Developers
Биз

Кўчмас мулк бўйича экспертлар

Кўчмас мулк соҳасида 15 йилдан ортиқ тажриба

БАА, Ўзбекистон, Бразилия, Россия, ва Ҳиндистон каби давлатларда йирик лойиҳалар

800 000 кв. футдан ортиқ арзон уй-жой қурилди

220 гектарни ўз ичига оладиган илҳомлантирувчи портфолио

Кўп

Функцияли лойиҳалаш

Биз “Шаҳарлар ичида шаҳарлар” қурамиз. Бу турли мақсадларда фойдаланиладиган кўчмас мулкли шаҳарсозликнинг амалиётидир.

Турар жой кўчмас мулки қурилиши

Юқори сифатли хонадонлар

Тижорат кўчмас мулк қурилиши

Савдо майдонлари, офис ва тижорат бинолаpи

Инфраструктурани ривожлантириш

Таълим муассасалари, меҳмонхоналар, спорт майдончалари, кўнгилочар марказлар ва бошқалар

Бизнинг

Лойиҳаларимиз

Mj Developers
MJ Developers раиси

Мурари Лал Джалан

Муваффақиятли бизнесмен ва Agio Image Group раиси Джалан, ёшлигида оилавий қоғоз савдоси бизнесига қўшилди. У фотография хизматлари ва фото бозори билан ишлай бошлади, кейин савдо ва дистрибуция, кўчмас мулкни ривожлантириш, қоғоз ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш ва авиация каби соҳаларга ўтди. Амалдаги корхоналар БАА, Ҳиндистон, Россия ва Ўзбекистонда ушбу турли сегментларни қамраб олади. Туғма тадбиркор Мурари Джалан (Murari Jalan) ўз вақтида керакли бизнес имкониятларини аниқлаб, улардан фойда ола билди. Бугун у узоқ йиллар давомидаги кўп тармоқли, кўп бозорли ва турли маданиятли ишларга таянган ҳолда кенг тадбиркорлик кўникмаларига, катта ишбилармонлик тажрибасига, узоқни кўра олиш ва молия соҳаларида уддабуронлик қобилиятларига эгадир ҳамда улар ёрдамида турли ташкилотларни бошқариб келмоқда.

Компания

Янгиликлари ва воқеалар

Menu