MJ Developers ўз лойиҳаларини пандемияга қарамасдан муддатидан олдин топширади

0

31 март куни Minerva City’нинг бўлажак мажлислар залида ОАВ, блогерлар ҳамда соҳа мутахассислари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди. Абдуҳакимов ҳозирда Хоразм вилоятида сафарда бўлиб тургани муносабати билан матбуот анжуманида онлайн равишда қатнашиб, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда яратилаётган қатор имкониятлар ҳақида сўзлади. Хусусан, Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги доирасида мамлакатимизда илк бора амалга оширилаётган шаҳар ичидаги шаҳар Minerva City ҳамда HYATT меҳмонхоналарининг қурилиши бу катта ўзгариш эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбир давомида Мурари Лал Жалан сўзга чиқиб, MJ Developers яшаш, ҳордиқ ва ишлаш учун шунчаки бинолар қурмайди – улар янги кўчмас мулк билан ҳаёт қанчалик ўзгариши мумкинлигини намойиш этиши ҳақида таъкидлади. Бухорода биринчи, Ўзбекистонда иккинчи 5 юлдузли, 223 номерли HYATT меҳмонхона 2022 йилда очилиши ҳақида айтиб ўтди.

Мурари Лал Жаланнинг сўзларига кўра, Бухорода қурилиши режалаштирилган HYATT меҳмонхонаси лойиҳаси MJ Developers ҳамда Hyatt Regency ҳамкорлигида амалга оширилади.

Шу ернинг ўзида MJ Developers компанияси Hyatt Regency Bukhara билан лицензияланган шартномани имзолади.

Hyatt Regency Bukhara

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоронинг тарихий маркази яқинида жойлашган Hyatt Regency Bukhara меҳмонларга шаҳарнинг машҳур масжид-у мадрасалари ва эски бозорларнинг унутилмас таассуротларини тақдим этади. Тошкент билан бир қаторда Бухоро ҳам Ўзбекистондаги энг жозибали шаҳарлардан биридир. Меҳмонхона дам олиш учун сайёҳлар ва бизнес меҳмонлари учун идеал маскан бўлади.

Буюк ипак йўлида жойлашган Бухоро азалдан савдо, илм-фан, маданият ва дин маркази бўлган. Бухоронинг меъморий кўркамлиги қадимги шаҳар мақомини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига кўтарди, бу эса дунёнинг турли бурчакларидан улкан «Арк» қўрғони ёки «Боло Ҳовуз» масжидига қизиқувчиларни жалб қилади. Бошқа маҳаллий диққатга сазовор жойлардан саналган Исмоил Сомоний мақбараси ва Калон масжиди ҳам меҳмонхонага яқин масофада жойлашган.

«Биз Hyatt билан биргаликда Бухородаги биринчи 5 юлдузли меҳмонхона бўлиши кутилаётган Hyatt Regency Bukhara меҳмонхонани очишда бирга ишлаётганимиздан хурсандмиз», – деди MJ Developers компанияси раиси Мурари Лал Жалан. – «Биз Hyatt Regency бренди билан унинг Тошкентдаги муваффақияти туфайли бирлашдик ва Бухородаги сайёҳларга ҳамда маҳаллий аҳолига ҳам унинг меҳмондўстлиги ва хизматларда афзалликларини таклиф этиш учун Hyatt билан ҳамкорлигимизни давом эттиришни истаймиз».

«Жаноб Мурари Жалан ва MJ Developers вакилларига самимий ҳурмат ва миннатдорчилигимни билдираман. Республика миқёсидаги ушбу муҳим воқеа билан фахрланишимиз учун барча асослар мавжуд. Бухороликлар биринчи беш юлдузли меҳмонхонанинг қурилиши ва шаҳарда замонавий, доимий иш ўринлари яратилишидан мамнун. Бу туризм соҳасини кейинги босқичга олиб чиқади, меҳмонларни жалб қилиб, уларга жаҳон даражасидаги қулайликлар тақдим этади», – деди Бухоро вилояти ҳокими Б.Зарипов.

Hyatt компаниясини сотиб олиш ва ривожлантириш бўйича вице-президенти Такуя Аояманинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги иккинчи Hyatt Regency меҳмонхонаси ва Тошкент ташқарисидаги биринчи Hyatt меҳмонхонасининг очилишини эълон қилишдан компания вакиллари мамнун. Бухоро Марказий Осиёдаги махсус йўналиш бўлиб, Hyatt брендини мамлакатнинг бошқа тарихий марказларида ва бутун минтақага ёйиш имкониятларини тақдим этиш нияти ҳам бор.

MJ Developers ҳақида

MJ Developers – ақлли шаҳар лойиҳаларини ишлаб чиқишга ихтисослашган кўчмас мулкни ривожлантириш бўйича стратегик ташкилот. Ташкилот, авваламбор, Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ривожланаётган бозорларда премиум даражасидаги ақлли шаҳарларни ривожлантиришга ва сармоя киритишга йўналган.

MJ Developers Республика бўйлаб 4 та йирик лойиҳани амалга оширмоқда.

Меҳмонхона:

  • 5 юлдузли меҳмонхона (2,75 га), Бухоро шаҳрида.

Ақлли шаҳарлар лойиҳалари:

  • Namangan Square (18 га) Наманган шаҳрида. Наманганнинг энг нуфузли туманларидан бирида жойлашган. Наманган шаҳрининг янги бизнес марказидаги турар жой мажмуаси. Дам олиш ва оила билан тоза ҳавода сайр қилиш учун 10 гектардан ортиқ ҳудуд;
  • Minerva City (100 га), Тошкент шаҳрида. Minerva City’нинг – янги ташкил этилган Янгиҳаёт туманида жойлашган, аҳолиси қулай турмушини таъминлаш учун мўлжалланган уникал, кўп функцияли турар жой мажмуаси. Лойиҳа «шаҳар ичида шаҳар» концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган. Мажмуанинг замонавий инфраструктураси янги турмуш тарзи учун кенг имкониятлар яратади. Спорт машғулотлари эрталабки югуришдан тортиб, кечки сокин сайрларгача бўлиши мумкин, шунингдек, мажмуамизда кундалик ташвишларни унутиб, хотиржам ҳаёт кечириш учун кўплаб имкониятларни тақдим этадиган турли бошқа дам олиш масканлари мавжуд бўлади;
  • Lake City (100 га), Тошкент шаҳрида. Lake City’нинг ажралиб турадиган асосий хусусияти бу улкан мажмуа ҳудудида Бахт кўлининг жойлашишидир. Аквапарк, меҳмонхоналар, ҳашаматли турар жой бинолари Lake City’да қуриладиган иншоотларнинг кичик бир қисмидир. Лойиҳаларга таълим муассасалари, кўнгилочар мажмуалар, соғлиқни сақлаш, тиббиёт муассасалари ва бошқалар киради. Уларнинг ҳар бири халқаро стандартларга жавоб беради ва Ўзбекистон халқи ҳаётини яхшилашга қаратилган.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳалар мамлакатда биринчи бўлиб хонадонлар топшириш билан бирга хонадон ҳужжатларини ҳам тақдим этади. Namangan Square – 2021 йилнинг 4-чораги, Minerva City – 2022 йилнинг 2-чораги, ҳатто муддатидан бир неча ой олдинроқ ҳам бўлиши мумкин.

Hyatt Regency ҳақида

Hyatt Regency саёҳатни ташвишсиз ва муваффақиятли қилишлари билан фахрланади.

Дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида қулай жойлашган 200 дан ортиқ Hyatt Regency шаҳардаги ва курорт жойлари ҳар қандай вазиятда, самарали индивидуал бизнес учрашувларидан тортиб, оилавий дам олишга қадар ҳамма учун қизиқарли маскан бўлиб хизмат қилади.

Бренд қулай учрашув, йиғилишлар муҳити ва меҳмонларни мамнун қилувчи эътиборли хизмат кўрсатишни таклиф этади.

Меҳнат унумдорлиги ва хотиржамлик учун мўлжалланган Hyatt Regency меҳмонхоналари ва курортлари хизмат ва қулайликнинг тўлиқ спектрини, шу жумладан ишлаш, ижтимоий мулоқот ёки дам олиш учун жойларни таклиф этади; кулинария таассуротлари; техника; шунингдек, ҳар бир деталга аҳамият бериладиган учрашувлар, йиғилишлар ва тадбирларни режалаштириш бўйича мутахассисларни ҳам.

Шунингдек, тадбир давомида ОАВ ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Келажакда бу каби лойиҳаларни мамлакатимизнинг ҳар бир вилояти ҳудудида амалга оширишларига умид боғлашларини таъкидлаб ўтишди.

Menu