Биз

Киммиз

MJ Developers – мажмуали ақлли шаҳарларни яратишга ихтисослашган стратегик девелоперлик ташкилоти. Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ривожланаётган бозорларда премиум даражадаги ақлли шаҳарларни ривожлантириш ва сармоялар ташкилотнинг асосий вазифаси саналади. Биз иқтисодий қадриятлар яратиш билан бир вақтда кўчмас мулкдаги инновацион ва юқори сифатли маҳсулотларимиз туфайли турмуш даражасини оширишга ёрдам берамиз.

MJ Developers компанияси жаноб Мурари Жалан томонидан кўчмас мулк соҳасидаги иқтисодий ўсишни рағбатлантирадиган ва ривожланаётган бозорларда ижтимоий-иқтисодий фаровонликка сезиларли таъсир кўрсатадиган компанияни яратиш мақсадида ташкил этилган. Турли мамлакатларда, шу жумладан Бразилия, Ҳиндистон, Россия, Японияда 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган жаноб Жалан, ривожланаётган бозорларда турли хил глобал тажрибага эга бўлиб, бу унга одамларнинг ҳаётига, ишига ва дам олишига тарзига таъсир кўрсатадиган турмуш тарзини яхшилаш учун самарали ечимлар зарурлигини англашда ёрдам берди.

Жамоамиз турли соҳалар ва ихтисослашган секторларнинг етук профессионалларидан иборат. Ёш ва ғайратли жамоамиз зарур билимларнинг кенг спектрини бирлаштирган ҳолда, инновацион ва ҳаётий лойиҳалари орқали ижтимоий қадриятлар яратишга йўналтирилган MJ Developers қарашларига ўзини бағишлади.

Қадриятларнинг мустаҳкам пойдеворига асосланган ва масъулиятли корпоратив фуқаро сифатидаги ташкилот — MJ Developers ўз бизнесини ривожлантиришда жамиятнинг қандай рол ўйнашини яхши билади. Натижада, ташкилот ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун қишлоқ жойларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш бўйича комплекс стратегияни қабул қилди. MJ Developers “Ишонч” дастурини яратди, бу таълим ва саводхонлик, туризм, озиқ-овқат, хавфсизлик, тадбиркорликдан тортиб ва бошқа кўплаб соҳаларгача ижтимоий муаммоларни доимий равишда ҳал қилишга қаратилган жамоалар ривожланишининг интеграциялашган марказидир.

Фалсафамиз

Тиришқоқлик, қатъиятлилик ва профессионаллик бизнинг барча ҳаракатларимизда мукаммалликка эришиш қобилиятимизни белгилайди.

Миссиямиз

Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз янги турмуш тарзини қуриш ва кўчмас мулк соҳасида ижтимоий ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, шунингдек дунёнинг энг яхши уй-жой қурувчиларидан бири бўлиш учун инновацион имкониятлардан фойдаланиш орқали турмуш даражасини яхшилашга қаратилган. Фундаментал қадриятлар ва принципларнинг кенг тизими миссиямизни бажаришда тезкор ёндашишимизни белгилайди.

Истиқболдаги режамиз

Бутун МДҲда ва биз фаолият юритадиган бошқа минтақаларда инновацион интеграциялашган ақлли шаҳарларнинг энг яхши ва таниқли брендига айланиш истиқболдаги режамиздир.

Бизнинг

Лойиҳамиз

Ташкилотнинг илҳомлантирувчи портфелиосига учта интеграциялашган 200 гектардан ортиқ майдонни эгаллайдиган ақлли шаҳарлар (Namangan Square – Наманган шаҳри, Тошкентдаги Minerva City – Сергели ва Lake City – Бектемир) ва Бухорода 228 номердан иборат ажойиб тўрт юлдузли меҳмонхона киради.

Menu